«баҳром ҳайдаров» тегли мақолалар


Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди
5 март 2024, 09:41

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. У 2022 йилнинг декабрида ўзлаштириш, талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Андижон шаҳри собиқ ҳокими 10 йилга, прокурори 10,5 йилга қамалди
27 декабр 2022, 10:15

Андижон шаҳри собиқ ҳокими 10 йилга, прокурори 10,5 йилга қамалди

Андижон вилоятида 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган 45 нафар судланувчининг аксариятига қамоқ жазоси тайинланди. Хусусан, Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 10 йилга, собиқ прокурор Қурбонали Асқаров эса 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг 30 та қарор ва фармойиши бекор қилинди
20 июн 2022, 11:07

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг 30 та қарор ва фармойиши бекор қилинди

Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
14 июн 2022, 21:38

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.

Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олингач 26 та қарор ва фармойишни имзолади
9 июн 2022, 12:17

Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олингач 26 та қарор ва фармойишни имзолади

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинган куни 24 та қарор ва фармойиш, эртаси куни эса яна 2 та ҳужжатни имзолади. Уларнинг аксарияти ер майдонларини онлайн аукционга қўйиш билан боғлиқ. Адлия бошқармаси «сохталаштириш эҳтимоли» билан қарорларнинг қонунийлигини текширмоқда.

Андижон шаҳар ҳокими ортидан вилоят ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди
8 июн 2022, 15:16

Андижон шаҳар ҳокими ортидан вилоят ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди

Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Сешанба куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани маълум бўлганди.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинди
7 июн 2022, 13:07

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди. У 2017−2019 йилларда Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Андижонда ҳоким ноқонуний тарзда депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум этилди
31 май 2022, 18:55

Андижонда ҳоким ноқонуний тарзда депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум этилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессиясида икки нафар депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қонун ва президент фармонига зид тарзда кўриб чиқилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, депутатлардан бири — Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдир. У 2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланмоқда
22 феврал 2022, 11:49

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланмоқда

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19,6 минг кв. метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳоким бир вақтнинг ўзида депутат бўлганлиги боис Андижон вилояти прокуратураси уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Халқ депутутлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг